...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муқаддас Холиқованинг қизи айрим шифокорларнинг масъулиятсизлиги сабаб онасининг аҳволи оғирлашганини айтди


15:53, 24.01.2017 Театр
 19 985

Зебинисо онасининг саломатлиги ҳақидаги саволларга жавоб берар экан, шифохоналарда ҳамон ишига масъулиятсиз шифокор ва ҳамширалар борлигини айтади:

Аввалроқ, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова иккинчи бор юрак хуружини бошидан кечириб, Тошкентдаги 1-сонли Марказий клиник шифохонага жойлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанаётган актрисанинг ҳозирги аҳволи ҳақида унинг қизи ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.
 
“Онажонимнинг азиз мухлислари, оиламизнинг дўстлари, қадрли яқинларим! Онажоним 22 январь куни иккинчи бор инфаркт бўлиб, Тошкентдаги 1-сонли Марказий клиник шифохонага ётқизилдилар. Айни дамда жонлантириш бўлимидалар. Шукур, шифокорлар борки, бирор дардга чалинсак, улардан малҳам топамиз. Бироқ ҳамма шификорлар ҳам вазифасига сидқидилдан ёндашмас экан”, деб ёзади Холиқованинг қизи.
 
Зебинисо онасининг саломатлиги ҳақидаги саволларга жавоб берар экан, шифохоналарда ҳамон ишига масъулиятсиз шифокор ва ҳамширалар борлигини айтади:
 
“Шифохонада даволанаётган Онажонимнинг аҳволлари бугун оғирлашди.  Ўзлари айтиб беришларича,  кеча тунда ҳамширалар уларга осма укол қўйиб, чиқиб кетишган. Орадан вақт ўтиб капилница игнаси томирларидан чиқиб кетиб, қон оқа бошлаган. Бунинг оқибатида қон босимлари тушиб кетган. Тунги соат 4:00 да хабар олишга кирган ҳамширалар ерга оқиб ётган қонни кўришган ва уни артиб олишган. Буларни менга онам айтиб бердилар.  Лекин ҳамширалар ва шифохонадагилар буни буткул рад этишяпти”.
 
Муқаддас Холиқованинг қизи Зебинисо хабар сўнггида айтишича, айни дамда актрисани бошқа шифохонага олиб ўтишга ҳаракат қилинмоқда. У вазиятдан бохабар бўлиб, телефон орқали хабар олиб турганларга миннатдорчилик билдирган. 

Теглар:Муқаддас Холиқова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

guli
23:54 24.01.2017

Ollohimmi ozi shifo bersin. Dunyodigi barcha dardmandlaga. Shu qatorda muqaddas holiqovaga ham oila azolari farzandlari yaqinlari muhlislari baxtiga hamowa sog salomat bolib,uzoq umr korsinla



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!