Муқаддас Холиқованинг никоҳдан ўтиши ҳам ҳеч бир кинолардан қолишмайдиган даражадаги саргузашт воқеа бўлган.
Муқаддас Холиқова ўз фаолиятини Ўзбек давлат академик драма театрида бошлаган бўлса-да, кино соҳасида ҳам самарали меҳнат қилган. Турли жанрдаги образларни маҳорат билан ижро этиши орқали актриса олқишларга сазовор бўлган.
Маълумотларга кўра, Муқаддас Холиқова театр саҳнасида 80 дан ортиқ образларни яратган. “Отелло”, “Чимилдиқ”, “Қаллиқ ўйин”, “Олтин девор”, “Андишали келинчак”, “Нексия”, “Келинлар қўзғолони”, “Кўнгил” каби спектаклларида ижро этган роллари ҳамон мухлислар кўз ўнгида.
Актрисанинг кино, видеофильмлар, сериаллардаги фаолияти ҳам таҳсинга лойиқ. “Севгинатор-2”, “Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси”, “Кўнгил кўчалари”, “Зурриёд” каби фильм ва сериалларини ўзбек халқи севиб томоша қилади.
Муқаддас Холиқованинг санъатдаги яна бир фаолият йўналиши дубляж бўлган. Турли тоифадаги қаҳрамонларни “гавдалантириш” билан бирга бошқа ижодкорлар ижро этган образларни ҳам овоз орқали “жонлантирган”. Актриса шу вақтгача 300 га яқин картина ва сериалларга овоз берган.
Маълумотларга кўра, Муқаддас Холиқованинг никоҳдан ўтиши ҳам ҳеч бир кинолардан қолишмайдиган даражадаги саргузашт воқеа бўлган. Фуқаролар ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига бориладиган куни ҳам актриса ўз касбига содиқ қолган ҳолда ишда бўлган. Буни қарангки, спектаклда роль ижро этиб бўлгач, куёв Муқаддас опани оқ либосда театрдан олиб чиқиб кетган экан. Бугунги кунда бу бахтли оила 3 нафар қизни тарбияламоқда.
Яқинда Муқаддас Холиқова юрак хуружини бошидан кечирганди. Актрисага мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт тилаймиз. Ўзбекистон халқи Муқаддас Холиқовани ардоқлайди. Янада юксак парвозлар ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз.