32-Осиё Олимпия кенгаши бош ассамблеяси ўзбек спорт жамоатчилиги учун эсда қоларли хабарлардан бирини эълон қилди.
Айнан ушбу Ассамблеяда ўзбек миллий кураши 2018 йили Индонезия пойтахти Жакартада бўлиб ўтадиган 18-Осиё ўйинлари дастурига киритилганлиги расман эълон қилинди.
Маълумот учун, айни пайтда Ашхободда ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларига киритилган белбоғли кураш спорт тури бўйича иштирок этаётган Шаҳзода Эргашева кеча, 19 сентябрь куни финал жангини ўтказди.
Ўзбекистонлик спортчи ҳал қилувчи беллашувда Лачун Бадаглиевага қарши гиламга чиқди ва 4:4 (4:0) ҳисобларида мағлубиятга учради. Шундай бўлсада, Шаҳзода Ўзбекистон делегацияси ҳисобида навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди.
Бугунги кунга келиб, ўзбекистонлик спортчиларнинг мусобақадаги жами медаллари сони 38 тага етди.