Эрон раҳбарининг фикрича, ИШИД ва ал-Қоида каби террорчилик ташкилотлар бу вазиятдан фойдаланиб Аракан мусулмонларини ўз тарафига ағдариб олишлари мумкин.
Эрон Ислом Республикаси президенти ўз баёнотида айтишича, агар АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ядровий келишувдан воз кечса, бунинг бадали АҚШ учун оғир бўлади.
Руҳонийнинг сўзларига кўра, америкаликлар ўзларига зиён келтирадиган нарса учун ҳаракат қилишмайди. Акс ҳолда бунинг бадали оғир бўлади...
Агар АҚШ маъмурияти ядровий келишувдан чиқса, бу халқаро ҳамжамиятнинг Вашингтонга бўлган ишончига путур етказади, дейди Эрон президенти.
Руҳоний Мьянмадаги воқеаларга тўхталар экан, роҳине мусулмонларининг оммавий ўлдирилиши учун Мьянма ҳукумати халқаро ташкилотлар олдида жавоб бериши лозимлигини айтди.
Шунингдек, Эрон раҳбари ИШИД ва ал-Қоида каби террорчилик ташкилотлар бу вазиятдан фойдаланиб Аракан мусулмонларини ўз тарафига ағдариб олиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади.