...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти мусиқали драма театрини бориб кўрди


15:09, 06.11.2017 Жамият
 3 032

Президент замонавий санъат даргоҳи Шароф Рашидовнинг қутлуғ таваллуд санаси нишонланаётган кунда Жиззах вилояти халқига катта туҳфа бўлганини таъкидлади.

Аввал хабар берганимиздек, бугун Шавкат Мирзиёев Жиззахда атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилиши муносабати билан Жиззах шаҳрига етиб борган ва ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаган эди.
 
Маросимда, шунингдек, Шароф Рашидов ҳайкали Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Шароф Рашидовнинг қизи Сайёра Рашидовалар томонидан очилгани ҳақида маълумот берилганидан хабардорсиз.
 
Президент Жиззах шаҳрига ташрифи давомида Жиззах вилояти мусиқали драма театрини ҳам бориб кўрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Жиззах вилоят мусиқали драма театри ҳам жаҳон андозалари даражасида реконструкция қилинган.
 
Жиззах шаҳрида амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари жараёнида театр биносининг олд қисмига замонавий қопмала ва витраж ўрнатилди, йўлакларга керамик плиталар ётқизилди. Бино олдида фусункор фаввора, яшил майсазор барпо этилиб, ҳудудга ноёб манзарали дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилди.
 
Санъат даргоҳининг биринчи ва иккинчи қаватлари миллий ва замонавий архитектура меъёрлари асосида қайта таъмирдан чиқарилди. Иситиш тизими, ҳаво алмаштириш, электр, ичимлик суви тармоқлари янгиланди. 550 ўринли томоша залидаги ўриндиқлар, саҳнани ёритиш, овоз кучайтириш ускуналари янгисига алмаштирилди, грим хоналарида зарур шарт-шароит яратилди.
 
Президент Шавкат Мирзиёев театр биноси билан танишар экан, ушбу замонавий санъат даргоҳи Шароф Рашидовнинг қутлуғ таваллуд санаси нишонланаётган кунда Жиззах вилояти халқига катта туҳфа бўлганини таъкидлади.
 
Мазкур санъат кошонаси фаолиятини вилоятнинг олис туманларида яшовчи одамлар ҳам сезиши керак, деди Шавкат Мирзиёев. Бунинг учун театр ижодий жамоаси салоҳиятини юксалтириш, унинг фаолиятига янги ижодкорларни жалб қилиш, бугунги замон даражасидаги саҳна асарларини қўйиш устида ишлаш зарур. Шу орқали одамларнинг театрга қизиқишини ошириш, уларнинг маънавиятини тарбиялаш лозим.
 
Театрнинг вилоят маънавий-маърифий ҳаётидаги ролини ошириш ҳамда самарали ишлашини ташкил этиш мақсадида 2018 йилга мўлжалланган намунавий дастур тузиш бўйича кўрсатмалар берилди. Бу дастурда ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, улар учун 7 қаватли уй-жой қуриш, актёр ва режиссёрларнинг малакасини ошириш, театрдаги ижодий муҳитни вилоятдаги мусиқа ва санъат мактабларига ҳам ёйиш каби масалалар эътиборга олинади.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Президент ташрифи Жиззах шаҳри Жиззах вилояти мусиқали драма театри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар