...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Орипов Италия ҳукумати томонидан мукофотланди


10:47, 17.11.2015 Жамият
 6 460

Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов Италия Республикаси Президенти таклифига кўра, “Италия юлдузи” ордени билан мукофотланди.

   Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг таклифига кўра,  “Италия юлдузи” давлат ордени билан мукофотланди, дея хабар берди шоир Муҳаммад Исмоил ўзининг facebook.com ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида.

   1941 йилда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида таваллуд топган шоир ҳозирги ЎзМУнинг Журналистика факульетитини тамомлаган. Унинг бугунга қадар “Митти юлдуз”, “Онажон”, “Ўзбекистон”, “Юртим шамоли”, “Нажот қалъаси”, “Йиллар армони” номли 20 га яқин шеърий тўпламлари нашрдан чиққан. Абдулла Орипов нафақат беназир шоир, балки, моҳир таржимон сифатида ҳам адабиёт ихлосмандларининг эътиборини қозонган. Абдулла Орипов ўзбек адибиёти ривожи йўлидаги хизматлари учун 1989 йилда Ўзбекистон халқ шоири, 1998 йилда эса Ўзбекистон қаҳрамони юксак унвонлари билан тақдирланди.  У Италиянинг фахри саналган шоир – Данте Алигьернинг “Илоҳий комедия” асарини ўзбек тилига таржима қилган. Италия ҳукумати томонидан адибга тақдим этилган мукофот эса итальян халқининг миллатимизга ҳурмати рамзидир, десак муболаға бўлмас.

   “Италия юлдузи” – Италия Республикасининг энг юксак мукофотларидан бири бўлиб, у Италия тарихини тиклаш, унинг бой маданий меросини сақлаб қолишга ҳисса қўшган шахсларга топширилади.

   Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповни “Италия юлдузи” оредини билан тақдирлаш маросими бир неча кундан сўнг Италиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида бўлиб ўтади
Қамариддин Шайхов

Теглар:Абдулла Орипов Ўзбекистон халқ шоири 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Dilya
13:09 17.11.2015

A.Oripovning bu mukofotno olganligi bilan faxrlanamiz



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар