Мактабнинг биринчи қаватида Абдулла Орипов музейи ташкил этилган. Шавкат Мирзиёев ушбу музей ва мактаб билан танишди. Ўқувчилар билан суҳбатлашди.
2017 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Қаршида замонавий таълим маскани барпо этилди. Жорий ўқув йилидан бешинчи синфга иқтидорли болалар қабул қилинди.
Мактабнинг биринчи қаватида Абдулла Орипов музейи ташкил этилган. Шавкат Мирзиёев ушбу музей ва мактаб билан танишди. Ўқувчилар билан суҳбатлашди.
Шу ерда Ибройим Юсупов, Муҳаммад Юсуф, Зулфия ва Ҳамид Олимжон номидаги мактаблар билан видеоалоқа орқали мулоқот қилинди. Ўқувчилар шеърлар ўқиди.
Давлат раҳбари уларнинг Абдулла Ориповдек буюк шоирга муносиб фарзандлар бўлиб камол топиши, бунинг учун кўп китоб ўқиш ва ватанни севиш муҳимлигини таъкидлади. Уларга совғалар берди.