Абдулла Ориповнинг яна бир қизи Шоира Орипова эса ўз улушидан Юлдуз Орипова учун кечгани маълум қилинмоқда.
Абдулла Ориповнинг рафиқаси Ханифа Мустафоева турмуш ўртоғидан қолган меросларни ўзининг номига ўтказиб бериш бўйича судга ариза билан мурожаат қилган. Ориповнинг 6 фарзандидан иккиси – Юлдуз ва Шоира бунга розилик бермаган.
Қизлар оталаридан қолган молк-мулк барча учун тенг бўлиниши кераклигини даво қилмоқда.
26 сентябрь куни Яккасарой туманлараро суди Абдулла Ориповдан қолган мол-мулк бўйича қарор чиқарган. Шоирдан қолган мероснинг судда кўрилган қисми мустақил экспертиза хулосасига кўра, 1 миллиард 54 миллион сўм – ўртача 130 минг АҚШ долларини ташкил этган.
Суд ажримига асосан мулк қийматининг 7 фоизи, яъни ўртача 83 миллион сўм – ўртача 10 минг АҚШ доллари Юлдуз Ориповага берилган.
Абдулла Ориповнинг яна бир қизи Шоира Орипова эса ўз улушидан Юлдуз Орипова учун кечгани маълум қилинмоқда.
Абдулла Ориповнинг Дўрмондаги дачаси ҳақида кўпчилик яхши билади. Абдулла Ориповгача шоирлар Ҳамид Олимжон ва Зулфияга тегишли бўлган 33 сўтихлик ҳовлида кўплаб ижодкорлар меҳмон бўлган. Ушбу мулк бўйича ажрим Чирчиқ туман судида кўриб чиқилади.
Ханифа Мустафоеванинг аризасига кўра, суд Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповдан қолган учта кўчмас мулк ва битта енгил автомобиль бўйича ишни кўриб чиқиши керак.
Булар:
1. Тошкент шаҳар, Яккасарой туманидаги 4 хонали квартира
2. Қарши шаҳри, “Нефтчи” МФЙда жойлашган коттеж-уй
3. Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Дўрмон” ҚФЙ 9 сотихлик дала ҳовли
4. Captiva автомобили
Воқеалар ривожини Qalampir.uz’да кузатинг. Бироздан кейин Абдулла Ориповнинг қизи Юлдуз Орипованинг ушбу масала юзасидан билдирган фикрларини тақдим этамиз.