Ҳужум натижасида ўн нафар ўқувчи ўлдирилган, 12 нафари жароҳатланган.
Суд 28 ёшли Чжао Цзэвэйга нисбатан ўлим жазосини бундан аввалроқ тайинлаган.
“Олий халқ суди буйруғига биноан 27 сентябрь тонгда Чжао Цзэвэйга нисабатан ўлим жазоси амалга оширилди”, дейилади суд билдиргисида.
Чжао Цзэвэй жорий йил 27 апрель куни қасддан одам ўлдирганди. Қотиллик Шэньси вилояти Юйлинь округи Мичжи уездида бўлиб ўтганди. Эркак ўзи ўқиган мактабдан чиқиб келаётган, йўлида учраган болани пичоқлаб кетаверган. У тезда ушланган. Терговда жиноятчи шу орқали мактаб йилларида синфдошларининг камситишлари аламидан чиқмоқчи бўлганини айтган.
Ҳужум натижасида ўн нафар ўқувчи ўлдирилган, 12 нафари жароҳатланган.