Юлдуз Орипова Facebook’даги саҳифасига шахсий ҳаётига ва отасининг ижодига оид маълумотларни кўплаб жойлаштиради.
Юлдуз Орипова Facebook’даги саҳифасига шахсий ҳаётига ва отасининг ижодига оид маълумотларни кўплаб жойлаштиради. Яқинда у ижтимоий тармоқ орқали собиқ турмуш ўртоғи билан тушган суратини тақдим этиб, унга миннатдорлик билдирди. Орипова шундай деб ёзади:
“Кўпчилик Facebook’да мендан шахсий ҳаётимга оид саволлар – қизимнинг отаси бор, йўқлигини сўрашади. Мана, мен сизга ўзимнинг шахсий архивимдан суратларимни кўрсатаман.
Оилавий ҳаётда ҳар доим ҳам муаммолар бўлиб туради. Шунга қарамасдан, қизим отасини яхши хотира ва меҳр-муҳаббат билан эслайди. Барчиной аллақачон вояга етган ва бизнинг бу борадаги қарашларимизни тўғри тушуниб, қароримизни ҳурмат қилади. Энг асосийси, у соғлом ўсди ва олдидаги ҳамма мақсадларига эришмоқда. Энди менинг қизимга шубҳа билан қарайдиган иғвогарларга ушбу фотосурат тегишли жавоб бўлади, деб ўйлайман.
Гарчи биз бирга яшамасакда, мен ажойиб кунлар ва гўзал қизим учун собиқ турмуш ўртоғимдан миннатдорман”.