Қисқа вақт ичида шоу-бизнес оламида ўз мухлисларини топишга улгурган Жасур Ғойипов инстаграмда танлов уюштирди.
Қисқа вақт ичида шоу-бизнес оламида ўз мухлисларини топишга улгурган Жасур Ғойипов мана уч ойдирки танаффусда. Маълумотларга қараганда, у шу бугунга қадар АҚШда истиқомат қилаётган эди. Бу орада эса “Жасур Ғойипов шоу-бизнесдан кетди, унинг ижодига нисбатан чекловлар пайдо бўлди” – деган гаплар тарқалишга улгурди. “Хавотирга ўрин йўқ. Жасур тадбиркорлик билан шуғулланаётгани учун бироз танаффус эълон қилди, холос. Ҳозир у Малайзияда ва тез орада Тошкентга қайтишни режалаштиряпти” – дейди хонанданинг маъмури Жамшид Ҳожиниёзов.
Бу хабарни сайтимизга жойлаштириганимиздан сўнг Жасур Ғойипов биз билан боғланиб, Жамшид Ҳожиниёзов билан ҳамкорликни тўхтатганини ва Малайзияда экани ҳақидаги гаплар ёлғонлигини маълум қилди. “Мен айни дамда Тошкентдаман ва Жамшид Ҳожиниёзов билан ишлашни тўхтатганман. Бу йил Малайзияга умуман борганим йўқ. Ҳозир бироз бетобман. Бироздан сўнг яна ижодимни давом эттираман” – дейди хонанда.