...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонни иккига бўлишга ҳаракат қиладиган кучлар бор – Нуримон Абулҳасан


16:09, 15.01.2019 Жамият
 12 509

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасаннинг фикрича, бугун Ўзбекистондаги диний эркинлик масаласида ижтимоий тармоқлар орқали турли бўхтонлар ва фитналарни ёғдираётганлар одамларни, жамиятни иккига бўлиб, мамлакатда беқарор вазиятни вужудга келтириш мақсадга қилган. Бу ҳақда Нуримон Абулҳасан QALAMPIR.UZ’га берган интервьюсида маълум қилди.
 
У шундай дейди:
 
Агар телефонингиз ва компьютерингизда VPN ўрнатилган бўлса, ушбу видеоинтервьюни YouTube’даги каналимизда, агар VPN бўлмаса, Mover’да кўришингиз мумкин.
 
YouTube’да томоша қилинг
 
 
Mover’да томоша қилинг
 
 
Интервьюнинг тўлиқ талқинини бу ерда кўришингиз мумкин.
 
Қамариддин Шайхов: — Иккинчи, учинчи одамлар бор деган фикрга қўшиласизми? Кимлар улар?
 
Нуримон Абулҳасан: — Албатта. Энди очиқ гапирадиган бўлсак, Facebook’ни шахсан ўзим кузатаман. Бу ерда махсус шу ишларни амалга оширадиган ва инсонларни, жамиятни, Ўзбекистонни иккига бўлишга ҳаракат қиладиган кучлар бор. Бу – хавф. Энди интернет тили билан айтадиган бўлсак, бу троллар. Троллар ўтирибди ва бу троллар қайсидир иккинчи ёки учинчи мамлакатларнинг фойдасига ишлаяпти.
 
Тасаввур қилинг, 24 соат интернетда ўтириш дегани бу маблағ билан таъминланганлик. Мен фарзандларимни боқиш учун керак бўлса, кунига 12-14 соатлаб ишлайман. Маошимни пешона терим билан ҳаққоний қилиб олай дейман. Қанча меҳнат, қанча масъулият... Энди яна тасаввур қилинг. 24 соат интернетда ўтириб фақат одамларни ғийбат билан диванда ётиб олиб бошқараётганларнинг таъминоти яхшида. Демак унинг бир ишнинг бошини тутишдан хавотири йўқ. 
 
Қуръони Карим неча қисмга бўлинади, деган саволни берганимизда ўша маҳмадоналарга билмаган. Қуръонда насҳ оятлари бор, яъни бугунги кунда ҳукми  тўхтаган оятлар бор. Уларни илм билан билиб олмаса, қийин бўлади. Яъни ҳукми  тўхтаган оятларни ҳам интернетга қўйиб, уларга шарҳ бераётганларни кўрдик. Лекин қандай қилиб беради? Қуръони Карим нозил қилинган пайтида 23 йилда ҳар битта оят воқеага, ҳодисага муносиб нозил қилинган. Ҳар битта оятни бугунги кунга талқин қила олмаймиз. Бу мумкин эмас. Чунки у манзилли тушурилган. Воқеа учун, ҳудуд учун тушурилган. Ўша улар узуқ-юлуқ олаётган шароитда кўрадиган бўлсак, бугунги кунга нозил қилинган экан деб ўйлаб қоласиз. Асли адашиш ҳам ана шунда. Олим инсон бундай нарсаларни қилмайди. Агарда олим бўлса, у даъво қилса тавсир илмини ёзсин, тақдим қилсин. Бутун дунёга ошкор қилсин. Тавсир билан шу даражага етганини исботлаб берсин.

Теглар:Нуримон Абулҳасан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар