...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нуримон Абулҳасан Дубай орқали Умрага боришни танқид қилди


19:06, 25.10.2018 Жамият
 8 604

БАА талабларига кўра, зиёратчилар уч кун давомида Дубайда қолишлари керак. Бу эса яна ҳаражат дегани.

Бугун дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам Умра зиёратига жўнатишни ваъда қилаётган ва ҳақиқатан ҳам бунинг уддасидан чиқаётган тур компаниялар иш олиб бормоқда. Бироқ, улар зиёратчиларга Умра сафарига Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри орқали боришни таклиф қилмоқда. БАА талабларига кўра, зиёратчилар уч кун давомида Дубайда қолишлари керак. Бу эса яна ҳаражат дегани.
 
Бугун, 25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Умра ва Ҳаж зиёратлари мавзусида ўтказилган брифингда қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан Умра сафарига бошқа мамлакатлар орқали бориш масаласига тўхталиб, буни танқид остига олди.
 
“Умра сафари – бу саёҳат эмас, мусулмонлар учун ибодат ҳисобланади. Шунинг учун бунинг мазмун-моҳиятини ҳам саёҳат, деб тушунтириш нотўғри. Туризм йўналишида фаолият юритадиган фирмалар саёҳат ишлари билан  шуғулланишга ҳақли. Аммо Умра сафари, яъни Саудия Арабистонига қилинадиган сафар – бу ибодат ва одамларга унинг мазмун-моҳиятини тушунтириш лозим”.


 
Нуримон Абулҳасан ўз сўзида давом этаркан, Умрага юборилаётган зиёратчиларнинг хавфсизлиги, 24 соат давомида доимий тиббий кўрикда бўлиши, сифатли таомлар истеъмол қилиши масаласига Диний қўмита томонидан жиддий эътибор қаратилишига тўхталди.
 
“Сафарда бўлаётган фуқароларимизнинг хавфсизлиги ва уларнинг саломатлигини гарданимизга олишимиз керак. Шу боис учинчи мамлакат орқали зиёратга кетганларнинг турли муаммоларга учраганидан келиб чиқиб, зиёратчиларизнинг расмий йўл билан эмин эркин Умра зиёратини амалга ошириб қайтишларига алоҳида эътибор қаратяпмиз”, дейди Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан.
 
Аввалроқ, Умра зиёратига бориш бўйича квоталар олиб ташлангани, энди зиёратчилар навбат кутиш каби сарсонгарчиликка учрамаслигини ва нархлар ҳам пасайтирилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Теглар:Умра Нуримон Абулҳасан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар