...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умра сафарига бориш бироз чўнтакбоп бўлди


16:05, 25.10.2018 Жамият
 12 346

Умра сафарига бормоқчи бўлган ҳар-бир фуқаро учун тўланадиган маблағ миқдори ўзгарди.

Аввалроқ, Умра сафарига борувчи зиёратчилар сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 25 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ҳаж ва Умра сафари мавзуидаги матбуот анжуманида яна бир муҳим янгилик эълон қилинди.
 
Янгилик шуки, Жамоатчилик кенгаши томонидан Умра сафарига бормоқчи бўлган ҳар-бир фуқаро учун тўланадиган маблағ қиймати 5 млн 804 минг сўм (бориш-келиш авиачиптасидан ташқари) миқдорда бўлишига эришилди.  Авваллари узоқ навбат кутиб умра зиёратига борган фуқаролар 13 650 000 сўм миқдорида пул тўлаган.


 
Мазкур маблағга Саудия Арабистони Подшоҳлиги расмий визаси, Макка ва Мадина шаҳарларидаги 5 ва 4 юлдузли меҳмонхона, ўзбек ошпазлари томонидан тайёрланадиган таомлар, 24 соатлик бепул тиббий хизмат, мамлакат рамзлари тушурилган махсус либос, ибодат қўлланмаси, бейжик, замонавий транспорт ҳамда бошқа зиёрат хизматлари киритилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Умра 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар