...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Барса” – “Интер” ўйинида Марселонинг айёрлиги Мессини ҳайрон қолдирди


16:11, 25.10.2018 Спорт
 7 240

“Барселона” футболчиси Суарес ишлатган айёрликка рақиб ҳам худди шундай жавоб қайтарди.

Кеча, 24 октябрь куни Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида “Барселона” ва “Интер” ўртасида баҳс бўлиб ўтди. Мазкур баҳснинг иккинчи бўлимида қизиқ ҳолат юзага келди.
 
Учрашувнинг 66-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Луис Суарес жарима зарбасини амалга оширган вақтда жонли девор ортида “Интер” яримҳимоячиси Марсело Брозович пайдо бўлди. Жонли девордаги футболчилар тўп юқоридан келишини кутиб, юқорига сакрганида, Брозович ерга ётиб олди ҳамда Суареснинг айёрлик билан ерлатиб берган зарбасини унданда айёрлик билан қайтариб юборди.
 
Ўйинни жароҳати сабаб мухлислар ичида кузатаётган Лионель Месси эса хорватиялик Марселонинг ҳаракатига қойил қолганини яшириб ўтирмади.
 
Таъкидлаш жоизки, Мессисиз ўтган баҳс каталонияликлар жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:ЕЧЛ Лионель Месси Марсело Брозович Барселона Интер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!