Парвозлар Тошкент-Жидда йўналишида амалга оширилади.
Бугун, 25 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ҳаж ва Умра сафари мавзуидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда муҳим янгилик эълон қилинди. Унга кўра, энди Ўзбекистон фуқаролари зиёратга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондири учун тегишли идоралар кўрсатмаси ва жамоатчилик кенгаши қарори асосида Умра сафарига борувчи зиёратчилар сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташланди.
Йиғилишда Ўзбекистон фуқаролари умра сафарига бориш учун йиллаб навбат кутиши, кутишга тоқат қилолмаганлар бошқа йўллар билан боришга имкон қидириши таъкидлаб ўтилди. Бир неча йиллардан бери навбат кутаётган фуқаролар ҳам оз эмас.
Квоталар бекор қилингандан кейинги илк парвоз жорий йил 28 октябрдан бошланади. Парвозлар Тошкент-Жидда йўналишида амалга оширилади. Аҳамиятлиси шундаки, эндиликда Умра мавсуми, навбатга туриш деган одамнинг юрагини сиқиб юборувчи гап сўзлар бўлмайди.
Маълумот учун, 2006 йил 26 августдаги Президент фармонига асосан “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилган.
Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари “Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ташкил этиб келади.

Суннатилла Абдуллаев