Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Жорий йилнинг 21 октябрь куни Жиззах вилоятининг Арнасой тумани ИИБга Жиззах шаҳар Ш.Рашидов кўчасида яшовчи М.А. (исмли аёл)дан ариза келиб тушган.
Аризада шу йилнинг 17 октябрь куни пластик карточкасига 14 миллион сўм пул туширганлиги ва ушбу пулларни номаълум шахс ўғирлаб олганлигини маълум қилган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, жиноятни Арнасой туманида яшовчи Ш.П. содир этгани аниқланди. У пулни электрон ижтимоий тўлов тармоғи орқали бошқа бир таниши М.М.нинг пластик карточкасига ўтказганлиги аниқланган. Оқибатда Ш.П. қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Дилмуроджон Раҳимов