Халқаро Футбол Федерацияси терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди
Бугун, 25 октябрь куни Халқаро Футбол Федерацияси – ФИФА терма жамоаларнинг октябрь-ноябрь ойлари учун янги рейтингини эълон қилди.
Рейтингини Бельгия терма жамоаси бошқариб бормоқда. 1733 очко билан етакчилик қилаётган “қизил шайтонлар”, амалдаги жаҳон чемпиони Франциядан бир очко олдинда бормоқда. Французлар ҳисобида 1732 очко мавжуд.Учинчи ўринда бораётган Бразилия терма жамоасида 1669 очко бўлса, жаҳон чемпионати финалчиси Хорватияда 1635 очко 4-поғонадан ўрин олган.
Шунингдек, кучли ўнталикдан Англия (1619), Уругвай (1617), Португалия (1616), Швейцария (1598), Испания (1594) ҳамда Дания (1584) терма жамоалари жой олган.
Осиё қитъаси вакиллари орасида энг юқори ўринда Эрон термаси қайд этилган бўлиб, 1478 очко билан 30 ўринда бормоқда. Ундан кейинги Осиё вакили Австралия 1432 очко билан бир поғона юқорилаб 42, учинчи ўриндаги Япония термаси эса 1409 очко билан бирданига 4 ўринга юқорилаб 50 ўринда қайд этилган.
Эктор Купер бошчилигида КХДР ва Қатар устидан ғалаба қозонган Ўзбекистон рейтингда 1254 очко билан 96-поғонадан 94-ўринга кўтарилиб олган.

Дилмуроджон Раҳимов