...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ФИФА рейтингида юқорилади


16:35, 07.02.2019 Спорт
 7 293

Осиё бўйича эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12-поғонада бормоқда.

ФИФА февраль ойи учун миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги рейтингда 89-поғонадан жой олди. Аввалги рейтингга нисбатан терма жамоа 6 поғона юқорилаганини таъкидлаб ўтиш зарур. Осиё бўйича эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12-поғонада бормоқда.
 
Эрон терма жамоаси ҳамон Осиё бўйича 1-поғонада бормоқда. Форслар умумий жадвалда 22-ўринда боришмоқда. ФИФА рейтингини 1727 очко жамғарган Бельгия терма жамоаси бошқариб турибди. Амалдаги жаҳон чемпиони Франция 2-ўринда, Бразилия эса 3-поғонада бормоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси январь ойида БААда бўлиб ўтган Осиё Кубогида 4 та ўйин ўтказиб, 2 та ғалаба (Уммон, Туркманистон), 1та мағлубият (Япония) ва 1 та дуранг (Австралия) қайд этди. Нимчорак финалда Австралияга қарши 120 дақиқа 0:0 ҳисоби қайд этилиб, вакилларимиз фақат пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учраганди.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ФИФА рейтинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!