...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон фаровонлик рейтингида нечанчи ўринга лойиқ кўрилди?


15:46, 17.12.2018 Олам
 6 307

Рейтингда биринчилик Норвегияга насиб қилган.

The Boston Consulting Group (BCG) фаровонликнинг SEDA туркуми бўйича йиллик рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 152 мамлакат орасидан 101-ўринни эгаллади.
 
Рейтингга Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари Қозоғистон (57-ўрин), Қирғизистон (95-ўрин) ва Тожикистон (108-ўрин) кирган. Туркманистон рўйхатга киритилмаган.
 
Рейтингда биринчилик Норвегияга насиб қилган. Иккинчи ўринни Швейцария эгаллаган. Кучли учликни Исландия якунлаган.
 
Рўйхатда энг паст поғонани Марказий Африка Республикаси (152-ўрин) банд қилган бўлса, ундан юқорида Чад (151-ўрин), Яман (150-ўрин) ва Гаити (149-ўрин) давлатлари жой олган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Фаровонлик рейтинги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!