...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг энг фаравон мамлакатлари қаторига Ўзбекистон киритилмади


13:03, 04.11.2016 Олам
 8 570

Агар террор балоси хавф солиб, йилига бир неча бор портлашлар юз берган мамлакатлар фаровон, деб тан олинган бўлса, демак бу рейтингни тузишда холислик мезонлари унутилган.

Дунёнинг энг фаровон мамлакати аниқланди.

Фаровонлик даражаси акс этган рейтинг 104 та кўрсаткич бўйича баҳоланади ва ўринларга жойлаштирилади.

Мазкур рейтингда бу йил Россия 95-қаторни банд этди. Буюк Британиянинг Legatum Institute ташкилоти ҳар йили Prosperity Index рейтингини тузиб келади. Бу рейтинг дунё мамлакатларидаги ҳаёт тарзининг сифатини баҳолайди.

Бу йилги рейтингда 149 та давлат иштирок этган. Рўйхатни тузишда БМТ, Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти, ижтимоий сўровномалар натижалари, маориф, хавфсизлик, экология соҳаларидаги статистик таҳлиллар маълумотлари инобатга олинади.

Натижаларга кўра, 2016 йилда энг фаровон мамлакат сифатида Янги Зеландия тан олинди. 7 йил давомида мазкур рейтингда етакчилик қилиб келган Норвегия бу йил иккинчи ўринга тушиб қолди. Учликни Финляндия якунлаб берди.

Бу мамлакат демократиянинг ривожланиш даражаси, қонун устуворлиги жиҳатлари эътироф этилди. Маориф соҳасида етакчи бўлган Швейцария 4-ўриндан жой олди. Ўнликни Канада, Австралия, Нидерландия, Швеция, Дания, Буюк Британия якунлаб берди. Айтиш керакки, Британия ўтган йили 15-поғонадан жой олганди.

Мазкур рейтингда Ўзбекистонга қўшни бўлган Қозоғистон 82-ўринни эгаллаган бўлса, Қирғизистон 77-қаторга жойлашди. Тожикистон Республикаси рўйхатнинг 100-поғонасига жойлашди. Ўрта Осиёдан Ўзбекистон ва Туркманистон мазкур рейтингга киритилмаган.

Шу ўринда кишида бир савол туғилади: Фаровонлик даражаси акс этган рейтингни тузган мутахассислар рўйхатни тузишда нималарни инобатга олишган экан? (!) Кечагна бобма овози билан тонг оттирган мамлакатлар рўйхатда савлат тўкиб турсаю, одамлари тинч ва осойишта ҳаёт кечираётган, қонун устувор бўлган Ўзбекистонга рўйхатда жой топилмаса? Буни қандай тушуниш мумкин...

Бу Европанинг навбатдаги фитнасими ё олимларнинг писандаси? Агар террор балоси хавф солиб, йилига бир неча бор портлашлар юз берган мамлакатлар фаровон, деб тан олинган бўлса, демак бу рейтингни тузишда холислик мезонлари унутилган.
Дурдона Расулова

Теглар:Фаровонлик рейтинги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Baxtiyor Ruziyev
14:49 14.11.2016

Кечагна бобма


Рахимжон Курбонов
12:06 06.11.2016

Биз қандайдир рейтинглар билан эмас, ҳақиқий тинч ва осуда, барқарор, кучли ҳимояли давлатда яшаётганимизни яхши биламиз. Шундай экан биз қандайдир икки ёки уч кишидан иборат ҳал қилинадиган "рейтинг"ларни (агар шуни рейтинг дейилса) маҳалламиздаги ёшгина болалар ўйнаётган футбол натижасидай кўрсак бўлади.


Alisher
13:15 05.11.2016

O'zbekiston faqat birinchi o'ringa loyiq.


Solijon Soliyev
12:24 05.11.2016

Nima bôlsayam Vatanimga teng keladigon davlat yôq bu dunyoda


Alisher
18:38 04.11.2016

Ular bizni tinchligimizni bilishmagani ham yaxshi bir tomondan!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!