Ҳозирча фақат 1 кишининг вафот этгани ҳақида маълумот бор.
Бугун, 4 ноябрь куни, 08:00 да Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Диярбакир шаҳри ҳавфсизлик бошқармаси биноси олдида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Day.Az” хабар қилади.
Таҳминий маълумотларга кўра, бино олдида бомба ўрнатилган машина портлаган. Портлаш натижасида энг камида 1 киши вафот этган, 30 дан ортиқ киши турли тан жароҳатларини олишган. Воқеа жойига ҳавфизлик хизмати вакиллари, тез тиббий ёрдам хизмати етиб келган. Айни вақтда портлаш ким томонидан уюштирилгани номаълум. Суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда. Шаҳар устида полиция вертолёти назорат парвозларини амалга оширмоқда.