...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муддатидан аввал туғилган 800 грамли чақалоқ операция қилинди


12:28, 04.11.2016 Олам
 4 037

Мавжуд муаммоларни бартараф қилиш учун қизалоқни икки марта операция қилишга тўғри келди.

Бир неча кун аввал, Улан-Удэда муддатидан аввал туғилган, вазни атиги 800 грамм бўлган қизалоқ устида жарроҳлик амалиёти ўтказилди, дея хабар қилади “Medportal.ru” нашри.
 
Шифокорлар муддатидан аввал туғилган қизалоқнинг ошқозонида қатор патологик касалликлар борлигини аниқлашди. Қизалоқнинг ошқозони тананинг ташқи қисмига жойлашган, ҳазм қилиш системасида муаммолар бор эди. Ошқозонни ўз жойига “жойлаштириш”, овқатланиш вақтида ҳазм жараёнининг содир бўлиши учун у шошилинч равишда операция қилинди.
 
Биринчи операцияда қизалоқнинг ошқозони тана ичкарисига, ўз ўрнига жойлаштирилди. Икки кундан кейин амалга оширилган иккинчи операцияда эса ҳазм системаси тикланди.
 
Операцияни В.В Ангапова номли Республика тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси, Болалар жарроҳлиги кафедраси мудири, Тиббиёт фанлари номзоди Боир Ванчиков амалга оширди. Боир Ванчиков Бурятиядаги энг тажрибали жарроҳлардан бири саналади.
 
25 йилдан бери болалар устида ўта мураккаб жарроҳлик амалиётларини олиб бораётган Боир Ванчиковнинг 7 ойлик муддатда, атиги 800 грамм вазнда туғилган қизалоқни операция қилгани ва унинг муваффақиятли ўтгани –  мўжиза.
 
Маълумот учун, бу каби операциялар аввал ҳам амалга оширилган. Тюменда дунёга келган, ошқозонида паталогик касаллик бўлган болакай ҳам операция қилинганида, унинг ичаги 5 сантиметр калта экани аниқланганди. Шифокорлар ошқозон атрофини кенгайтириб, ошқозон ва ичак ўртасидаги масофани камайтиришга ҳаракат қилишди ва бунинг уддасидан чиқишди. Бир неча ойдан сўнг, болакайга уйга жавоб берилди.
Умида Якубова

Теглар:Бурятия Улан-Удэ Боир Ванчиков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!