“Террорчилар билан ҳамкорлиги учун Германияни тарих жазолайди”, дейди Эрдўған
Эрдўғаннинг фикрича, Фатҳуллоҳ Гуленнинг тарафдорлари Германияда яшайди. Фатҳуллоҳ Гулен эса шу йилнинг 15 июль куни Туркияда бўлган давлат тўнтаришига уринишларга бошчилик қилган, деб гумон қилинади.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Германия Туркия ва унинг атрофидаги мамлакатларда террорчи ҳисобланадиган Халқ озодлиги инқилобий фронт партияси (ХОИФП) ва Курдистон ишчи партияси (КИП) каби ташкилотлар учун бошпана бўлишда давом этмоқда.
“Ўзоқ йиллар давомида ХОИФП ва КИПни ҳимоя қилиб келган Германия энди Гулен учун бошпанага айланишидан хавотирдамиз. Майли, террорчилар билан ҳамкорлиги учун Германияни тарих жазолайди”, дейди Эрдўған.
Аввалроқ, Эрдўған айни дамда АҚШда ин қурган Футҳуллоҳ Гуленни Туркияга қайтаришини сўраб Барак Обамага расмий мурожаат қилганди. Ҳамкасбидан қониқарли жавоб олмаган давлат бошлиғи бундан буён АҚШ билан муносабатларда кескин вазиятлар юзага келишига ҳам шаъма қилган.