Аввалига Сурияга кетиш истаги борлигини маълум қилган Бобоқулова кейинчалик бундай жиноят қилишга шахсий ҳаётидаги бахтсизлиги сабаб бўлди дея таъкидлади.
Етказилган зарар Россия Федерацияси Марказий банкининг айни пайтдаги валюта курси бўйича 100 минг АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади.
Аввал хабар қилганимиздек, 2016 йил 29 февраль куни Ўзбекистон фуқароси бўлган Гулчеҳра Бобоқулова 4 ёшли қизалоқни ваҳшийларча ўлдириб, бошини танасидан жудо қилган. Кейин уйга ўт қўйиб чиқиб кетган. Москвадаги "Октябрьское поле" метро станцияси атрофида қизнинг бошини кўтариб баланд овозда ўзини "террорчи" деб атаган. Шундан сўнг полиция уни қўлга олган.
Экспертиза таҳлиллари Гулчеҳра Бобоқуловани руҳий носоғлом эканини исботлади. У 12 йил давомида Самарқандда асаб касалликлари диспансерида ҳисобда турган. Сўнгги вақтларда уйқусизликдан азият чеккан Бобоқулова шифокорлар томонидан тайинланган укол таъсирида ухлаб қолиб, навбатдаги суд йиғилишида иштирок эта олмаган.