...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суд ўзбекистонлик қотил-энагага навбатдаги ҳукмни тайинлади


09:40, 27.01.2017 Олам
 11 979

Москва шаҳрининг Хорошевск тумани суди 24 ноябрда Гулчеҳра Бобоқуловани жазодан озод этган эди.

Ўтган йилнинг 24 ноябрида Москва шаҳрида 4 ёшли қизни қасддан ўлдирган қотил-энага Гулчеҳра Бобоқулова қилган жинояти устидан суд бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Суд Бобоқуловани жазодан озод этиб, мажбурий равишда руҳий даволаниш учун шифохонага ётқизилиши ҳақида ҳукм чиқарганди.
 
Прокуратура томонидан ўтказилган экспертиза натижалари уни руҳий ҳаста эканлигини исботлади. Хорошевск туман судининг бу ҳукми кучга кириб, ўзбекистонлик бўлган Гулчеҳра Бобоқулова Россия Федерацияси ҳудудидаги махсус руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган.
 
Суд қотил-энагани жазодан озод этиб даволанишга юбориши ҳақидаги қарорини эълон қилгач, марҳум қизалоқнинг яқинларидан бу ҳукмга қарши аризалар келиб тушмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, суд Гулчеҳра Бобоқуловани ёш болани ўлдирганликда, бировнинг мол-мулкини ёқиш орқали йўқ қилганликда ва портлаш ҳақида ёлғон хабар берганликда айбдор деб топди. Судда хулоса қилишларича, 2016 йил 29 февралда қотил-энага ўзи қараётган 4 ёшли қизчани аввалига, бўғиб ўлдирган, кейин бошини танасидан жудо қилган. Шундан сўнг энага қизнинг оиласи ижарага олган уйни ёқиб юборган. Бу орқали уларга 5,5 миллион рублдан зиёд миқдорда, уй эгасига эса қарийб 1,5 миллион рубль миқдорида молиявий зарар келтирган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Гулчеҳра Бобоқулова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!