...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олмахон АҚШдаги эрта овоз бериш жараёнига ҳалал берди


11:07, 04.11.2016 Олам
 2 983

Олмахон электр тармоғидаги қисқа туташувга сабабчи бўлган.

Огайо штатида АҚШ президентлигига эрта сайлов ўтказиш жараёнида электр тармоғида қисқа туташув юз берди. СNN хабарига кўра, бунга олмахон сабабчи бўлган.
 
“Биз электр энергияси таъминотидан узилиб қолдик ва қоғоз бюллетенлардан фойдаланишга мажбур бўлдик”, дейди сайлов комиссияси раиси ўринбосари Эрик Морган.
 
Электр тармоғи узилгани оқибатида 300 нафар сайловчи қоғоз бюллетенлардан фойдаланди.
 
Маълумотларга кўра, бугунгача Америка фуқароларининг 30 млнга яқини эрта овоз беришда иштирок этган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:АҚШ Олмахон Президнтлик сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!