...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўқувчиларга болта билан ҳужум қилиб мактабга ўт қўйишди


10:14, 19.01.2018 Олам
 7 617

Ёнғин бартараф этилган ва мактаб биносидан 500 нафар одам эвакуация қилинган.

Россиянинг Улан-Удэ шаҳридаги мактаблардан бирида бир неча ўсмир болта билан бир қанча кишини жароҳатлаган ва мактабга ўт қўйишган.
 
Ҳозир воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари ишламоқда. Ёнғин бартараф этилган ва мактаб биносидан 500 нафар одам эвакуация қилинган.
 
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, бу ҳужум натижасида уч нафар ўқувчи жароҳатланган. Шулардан бир нафари оғир аҳволда шифохонага етказилган.
 
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳужумни тўққизинчи синф ўқувчилари уюштирган. Шунингдек, улар “Молотов коктейли”дан (ичига ёнувчи суюқлик тўлдирилган шиша) ҳам фойдаланган бўлиши мумкин, дейилмоқда.
 
Россиянинг Бурятия Республикаси раҳбари Алексей Циденов бу воқеа муносабати билан Монголияга бўлаётган ишчи сафаридан муддатидан олдин қайтиб келмоқда.
Обил Сафаров

Теглар:Бурятия Молотов коктейли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!