...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бектемирда панель ишлаб чиқарувчи цехда ёнғин чиқди


15:01, 25.10.2018 Жамият
 1 773

Ёнғин Тошкент шаҳар ЁХБ ходимларининг саъй-ҳаракати натижасида тезда бартараф қилинган.

Бугун, 25 октябрь куни Тошкент шаҳар Бектемир туманида сэндвич-панель ишлаб чиқарувчи цехда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумотга кўра, “Изопанель” МЧЖ цехи “Сувмаш” АЖ ҳудудида жойлашган бўлган. Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимларининг саъй-ҳаракати натижасида ёнғин тезда бартараф қилинган.


 
Ёнғин натижасида цехда ускуналар ва хомашё қисман ёниб кетган. Ёнғинга ҳудудда олиб борилаётган пайвандлаш ишлари вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаслиги сабаб бўлгани тахмин қилиняпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ёнғин Бектемир тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар