...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зиёратчилар Умра сафарига жўнаб кетди


13:37, 29.10.2018 Жамият
 3 244

Ҳаж ва умра амалларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши томонидан юртдошларимизга хизмат кўрсатиш ишлари мувофиқлаштириб борилмоқда.

Кеча, 28 октябрь куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Умра сафарига Саудия Арабистонига жўнаб кетди.  
 
Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида кузатув маросимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан иштирок этди.
 
Қўмитадан маълум қилишларича, бошланган Умра мавсумини юқори савияда ташкил этиш учун барча чора-тадбирлар кўрилган. Зиёратчилар учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳаж ва умра амалларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши томонидан юртдошларимизга хизмат кўрсатиш ишлари мувофиқлаштириб борилмоқда.  


 
Ҳаж ибодатларини тўла-тўкис адо этиш,  бу борадаги тартиб-қоидалар, шунингдек, сафар талаблари хусусида тушунтириш бериш мақсадида жойларда зиёратчилар гуруҳлари учун сафаролди учрашувлари ташкил этилди. 


 
Сафарга отланганлар Мадина шаҳридаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганидан сўнг, Макка шаҳрига йўл олади. Зиёратчилар учун мавсум давомида 5 юлдузли меҳмонхона, ошхона ва транспорт хизматлари юқори савияда ташкил этилади.


 
Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат қарори билан жорий йилдан Умра мавсуми йил бўйи узлуксиз давомланиши эълон қилинди. Авваллари муайян зиёратчиларгина Умра сафарига боролган бўлса, бу йилдан қўйилган квота чекловлари олиб ташланди.  

Теглар:Умра зиёрати Нуримон Абулҳасан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар