...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нуримон Абулҳасан Саудия Арабистонидаги “Бухорийлар” билан учрашди


15:35, 31.08.2018 Жамият
 3 556

Салимжон Қодировга муқаддас Каъбапўш туҳфа қилиниб, шу орқали юртимиз ва юртдошларимизга ўзларининг илиқ саломларини изҳор қилдилар.

Ислом дунёсида Имом ал-Бухорийнинг мавқеи ва обрўси шу қадар баландки, Ўзбекистондаги қайси гўшадан юртдошларимиз келиб чиқмасин, уларни “Бухорийлар” деб аташади. Саудия Арабистонида ҳам улар кўпчиликни ташкил этади. Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари, “Ҳаж-2018“ мавсумининг ишчи гуруҳ раҳбари Нуримон Абулҳасан ташаббуси билан Маккаи Мукаррамада Саудиянинг Макка ва Жидда шаҳарларида истиқомат қилаётган ватандошлар билан норасмий учрашув ташкил этилди.
 
Эътиборлиси шундаки, Саудиядаги “Бухорий”лар ўзбекона миллий урф-одат ва анъаналарни ўзбек тили ва ўзликларини сақлаб қолган. Уларнинг фарзандлари араб тилида таҳсил олади, лекин оилада ва ўзбек жамоаларида ўзбекча сўзлашадилар.


 
Тадбирда сўз олган саудиялик ўзбек тадбир давомидаги мулоҳазалардан тўлқинланиб,“Гарчи беш маҳал ибодатимни харам ҳудудида, каъба олдида адо қилсам-да, ватаним соғинчи менинг  қалбимни ҳечам тарк этмайди”, деди.
 
Фарғона вилояти бош имом хатиби Салимжон Қодиров ҳам сўз олиб, бугун диёримизда ҳар бир фуқаро диний бағрикенглик, виждон эркинлиги тамойилларига амал қилган ҳолда эмин-эркин яшаётгани, масжидларимизда яратилган шароитлар, диний ўқув муассасаларидаги таълим сифатидан кўнгиллар чароғон бўлаётганини айтиб, юртдошларимизнинг ҳар йили Ҳаж ва Умра ибодатини адо этишлари учун кенг имконият эшиклари очилгани, жойларда бўлиб ўтган  Қуръон мусобақаси каби тадбирлар эса бу борадаги хайрли ишларнинг яна бир мисоли эканлини таъкидлади. 



Учрашув якунида ватандошларимиз томонидан Салимжон Қодировга  муқаддас Каъбапўш туҳфа қилиниб, шу орқали юртимиз ва юртдошларимизга ўзларининг илиқ саломларини изҳор қилдилар.

Теглар:Нуримон Абулҳасан Дин ишлари бўйича қўмита 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар