...
МЕНЮ
ONLINE TV

Болаларимиз масжидга боргани учун “Нобель”ни ололмаяптими? Нуримон Аблуҳасан нима демоқчи эди?


19:30, 14.01.2019 Жамият
 11 140

QALAMPIR.UZ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан билан интервьюда шу ҳақда суҳбатлашди. Мазкур саволга жавобни қуйидаги видеода кўришингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасаннинг 2018 йил ёз ойларида “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатувидаги чиқиши кўплаб танқидларга сабаб бўлган эди.
 
У кўрсатувда шундай деган эди:
 
“Мактаб ёшидаги болалар вояга етмадими, албатта, улар ўзининг мактабида бўлиши керак. Мактабда ҳам қани қойиллатиб қўяётган болаларни ким кўряпти. Нима учун “Нобель” мукофотини биз олмаяпмиз, нимага олмаяпмиз? Чунки, бизда ўлда-жўлда ҳаммаси, бир унга юборади, бир бунга. Ёки мода бўлгани учун ҳозир “ҳа, борақолсин масжидга” деяпти. Мода учун масжидга жўнатяпти одамлар болам масжидга кетди деб кўрсатиш учун. Бу нарса жудаям катта дард”.
 
Нуримон Абулҳасаннинг юқоридаги гаплари анчагача интернетда муҳокама қилинди. Кўплаб танқидий фикрлар билдирилди. Хўш, бу билан у нима демоқчи бўлган. Интернет фойдаланувчилари айтганидек, болалар масжидга бораётгани учун ҳам “Нобель” мукофотини ололмаяптими? QALAMPIR.UZ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан билан  интервьюда шу ҳақда суҳбатлашди. Мазкур саволга жавобни қуйидаги видеода кўришингиз мумкин.
 
Агар телефонингиз ва компьютерингизда VPN ўрнатилган бўлса, ушбу видеоинтервьюни YouTube’даги каналимизда, агар VPN бўлмаса, Mover’да кўришингиз мумкин.
 
YouTube’да томоша қилинг
 
 
Mover’да томоша қилинг
 


Интервьюнинг тўлиқ талқинини бу ерда кўришингиз мумкин.

Нуримон Абулҳасан: 
— Биз нима учун Японияга эътибор қаратдик? Ўша суҳбатнинг бирида мен айтдим: Японияда 25 та олим Қуръонни ўрганиб “Нобель” мукофотини олди. Мен “Нобель” мукофоти ҳақида гапирганда Нобелни мақтаб гапирганим йўқ. Дунёвий таълимни назарда тутганим ҳам йўқ. Япониялик уламолар Қуръонни ўрганибди. Нимага биз Термизийларнинг юртида ўтириб ҳалигача бирорта оятни тадқиқ эта олмадик? Бу ерда битта нарса бор. Мантиқсизлик бор. “Нобель” мукофотини гапиряптию лекин ўзи Facebook’да ўтириб Нобелни айблаяпти. Facebook ким томонидан ташкил қилинганини ўзи тушуниб етмайдими? Тўғрими?

Яна битта нарса. Одамларни кофирга чиқариш осон бўлиб қолди. Қаранг! Ўзи ғийбатчи инсон ким бўлади Исломда: мусулмон одам агар ғийбат қилса, ўзининг акасини гўштини тириклай чайнаб еган билан баробар дейилади. Шунинг учун биз олимлар бу ғийбатларга эътибор бермаймиз. Масалан, мен Худога шукр гуноҳим тўкилди, деб ўтирибман. Чунки одам кўп ғийбат қилинса, ўша ғийбат қилинган одамнинг гуноҳи тўкилади. Исломнинг талаби шу. Мусулмон шундай эътиқод қилиши керак. Лекин бу ҳар хил тармоқларда ўтириб, ғийбатларга берилиб кетиб, кескин гапларни гапираётган одамлар қиёматда нима деб жавоб бераман, аҳли қиблани қандай қилиб кофир дейишим мумкин, деган саволни ўзига берши керак. Ҳатто, Расулуллоҳ с.а.в нинг ҳадиси шарифларида айтилганки, бир инсоннинг 99 та куфрга даъват қилувчи сифатларини кўрсангиз, лекин у 99 тадан ташқари  биттаси ҳам уни мўминлигига ишора қиладиган бўлса, у одам кофир эмас дедилар. Бу мени гапим эмас. Шунинг учун бу нарсаларга жуда эҳтиёт бўлиш керак. Эҳтиросларга берилиш керак эмас. Амални кўриш керак. Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда айтадики, мўмин мўминга ака-укадан ҳам яқинроқ. Ваҳоланки, ҳозир ака-укалар бир-бирини судга беряпти. Лекин мўмин мўминга шундай туриб бериш керак дейилганки, ажратиб бўлмайдиган даражада булиши керак. Биз эса ўтириб олиб кимларнидир найрангига алданиб қоляпмиз.

Теглар:Нуримон Абулҳасан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар