...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қуруқ гап эмас, натижа! Нуримон Абулҳасан Ҳаждан бутун ўзбекистонликлар учун оламшумул янгилик билан қайтяпти


13:44, 03.09.2018 Жамият
 29 283

Энди Ҳажга борган ўзбекистонликлар замонавий ва қимматбаҳо меҳмонхоналарда бепул қоладилар, Ҳажга бориш нархлари ҳам арзонлашиши мумкин.

Тақдир тақозоси туфайли ўтган асрнинг 20-30-йилларида ўзбек миллати вакилларидан минглаб кишилар хорижий мамлакатларга, жумладан, Саудия Арабистонига чиқиб кетишга мажбур бўлган.
 
Улар Саудиянинг Макка, Мадина, Тоиф шаҳарларда таълим, тижорат ва бошқа муҳим жабҳаларда фаолият юритиб, катта ҳурматга сазовор бўлишган. Жумладан, Макка ва Мадинадаги икки ҳарам – Масжид ул-Ҳаром ва расулуллоҳ масжидлари атрофида  кўплаб ерларни сотиб олиб, вақф сифатида авлодларга қолдирган. Вақф – бу диний атама бўлиб, ислом йўлида фойдаланилиши ёки сарфланиши учун ажратилган ҳар қандай мулкдир. У асрлар оша қиёмат куни қадар ҳеч кимнинг мулкига айлантирилмай, фақат ҳақдорлар тамонидан эзгулик йўлида тасарруф этилади. Сизга маълум қилмоқчи бўлганимиз эса бугина эмас, гап шундаки, Макка ва Мадина шаҳрларида аждодларимиз яъни, Саудиядаги ватандошларимиз томонидан вақф қилинган 300 дан зиёд иморатлар, бинолар, мадраса-ю масжидлар фаолият юритмоқда.


 
Олдинроқ хабар қилинганидек, Мустақиллик байрами арафасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари, “Ҳаж-2018“ мавсумининг ишчи гуруҳ раҳбари Нуримон Абулҳасан Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги консуллиги ва Саудия университетларида таълим олаётган талабалар билан ҳамкорликда аждодларимизнинг маънавий – илмий меросини юртимизга қайтариш бўйича кўплаб дастурлар ишлаб чиқиб, амалий чоралар олиб бораётган эди. Ушбу дастур ва лойиҳаларнинг натижаси ўлароқ нафақат илмий меросни юртга қайтариш балки аждодларимиз юртимиз учун вақф қилган мулкларни ҳам ҳақдорларга тасарруф этиш бўйича музокаралар ташкил этилди. Жумладан,  куни кеча Нуримон Абулҳасан  Жидда шаҳрида Мавароуннаҳр вақфлари қўмитаси раиси доктор Ҳабиб Мирза Бухорий ва ушбу қўмита раиси ўринбосари Муҳаммад Амин Мирза Бухорий билан учрашиб, аждодларимиз томонидан қолдирилган вақфларни уларга энг ҳақли бўлган авлодлар  – Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам сарфланиши масаласида келишувга эришди.
 
Музокалар давомида доктор Ҳабиб Ўзбекистонда олиб борилаётган  кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, диний йўналишдаги ижобий қадамларни  юқори баҳолаб, аждодларимиз вақфларидан тушаётган даромадларни ўз эгалари яъни, Ўзбекистондан ҳаж зиёрати учун келадиган юртдошларимиз учун сарфланиши кераклигини ва вақфларни қолдирганлар васиятлари тақозоси айнан адолатнинг талаби эканлигини таъкидлаб ўтди. Келишувга кўра Саудия Арабистони Вақфлар қўмитаси уч ой ичида кейинги ҳаж мавсумигача бўладиган даромадларни ҳисоблаб, зиёратчиларимиз учун қанча пул ажратилишини ўрганиб чиқади. Режага мувофиқ келаси ҳаж мавсумида вақфлар даромадидан тақрибан 3000 га яқин ўзбекистонлик ҳожиларнинг Макка шаҳридаги меҳмонхоналар пули тўлаб берилади. Бу дегани, энди юртимизнинг тахминан 3000 зиёратчиси учун арзон ҳаж тўловлари дастури ишлаб чиқилади.   
 
 “Бу янгилик, шубҳасиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотларнинг натижаси, уларнинг қутлуғ қадами самарасидир. Шу пайтгача мазкур вақф даромади қўшни давлатлар фуқаролари учун сарфланган. Энди эса бу мерос Мустақиллик байрами туҳфаси ўлароқ унинг асл ҳақдорлари бўлган халқимизга ҳам йўналтирилади”, дейди “Ҳаж-2018“ мавсумининг ишчи гуруҳ раҳбари Нуримон Абулҳасан.
 
Нуримон Абулҳасан таъкидлашича, ўтказилган музокаралар истиқболда янада улкан самара бериши, Саудия Арабистони Вақф қўмитаси тадрижий равишда тўловларни кўпайтириб бориб, барча ҳожиларимизнинг Макка шаҳридаги шинам ва замонавий меҳмонхоналарда бепул туришларини таъминлашимиз мумкин.
 
Ўзбекистон учун ниҳоятда манфаатли ва ўз вақтида ташкил этилган мазкур учрашув сўнггида Нуриймон Абулҳасан Мавароуннаҳр вақфлар қўмитаси аъзоларини, хусусан, қўмита раиси доктор Ҳабиб Мирза Бухорийни Ўзбекистонга таклиф қилди.
 
Энди юртдошларимиз учун Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаввара шаҳарларини зиёрат қилиш кўлами янада кенгаяди. Бир сўз билан айтганда, яқин келажакда ватан соғинчи ила дорул бақога риҳлат қилган аждодларимизнинг армонлари, эзгу ниятлари ушалади. Улар томонидан Ватан учун, деб васила қилган мерослари унинг чинакам ҳақдорлари яъни, халқимизга ҳам йўналтирилади.
Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Теглар:Нуримон Абулҳасан Ҳаж-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар