Ўзбекистонлик ҳарбийлар Пекин шаҳридаги Ҳарбий ҳаво кучлари академияси ҳамда Миллий мудофаа институтида ҳам бўлдилар.
Ташриф давомида Азизбек Икрамов Хитой Халқ Республикаси Миллий мудофаа университети раҳбарияти билан учрашиб, икки мамлакат олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олди. Мазкур ҳамкорлик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, шунингдек, ўзаро тажриба алмашиш каби масалаларда сезиларли даражада олдинга силжишни таъминлаб бериши кутилмоқда.
Бундан ташқари, ўзбекистонлик ҳарбийлар Пекин шаҳридаги Ҳарбий ҳаво кучлари академияси ҳамда Миллий мудофаа институтида ҳам бўлдилар. Хитой олий ҳарбий таълим муассасалари бошлиқлари билан бўлиб ўтган учрашувларда икки мамлакат тингловчиларини масофадан туриб ўқитиш ва олий ҳарбий таълим муассасалар ўқитувчиларининг икки давлатга ташрифи давомида семинар-тренинг машғулотларини олиб бориши бўйича меромандум имзолашга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойининг ўзида Германия ҳамда Покистон давлатларининг олий ҳарбий билим юртларининг профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлиб, ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган мақсадли режаларни белгилаб олишган эди.