...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент яна ваъдасининг устидан чиқди


16:57, 04.09.2018 Жамият
 18 604

Кеча, 3 сентябрь куни Бахтиёр Тоғаев турмуш ўртоғи билан Ҳаж амалларини бажариб қайтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 13 апрель куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрганда, асалари етиштирувчи Бахтиёр Тоғаев билан суҳбатлашган эди. Отахон бекор ўтирмай, терак кўчатларини эккани, улар дарахт ҳолига келгач, турмуш ўртоғи билан Ҳажга боришни ният қилганини айтганди.
 

 
Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев тераклар ўсишини кутмай, ўз ҳисобидан Бахтиёр Тоғаев ва унинг турмуш ўртоғини Ҳажга юборишни ваъда қилганди. Кеча, 3 сентябрь куни Бахтиёр Тоғаев турмуш ўртоғи билан Ҳаж амалларини бажариб қайтди.
 
“Авваломбор, Президентимизга раҳмат. Бизнинг камтарона, ҳалол меҳнатимизни, ҳаётга бўлган интилишимизни қадрлаб, эзгу орзумиз – Ҳаж сафарига ўз ҳисобларидан юбордилар. У кишининг эътибори, саховати туфайли бизга Маккага бориш, Каъбани кўриш, у ерда намоз ўқиш бахти насиб этди. Илоҳим, дунё тургунча турсинлар, Ўзбекистон халқининг барчасига ана шундай муқаддас сафар насиб этишини тилаймиз”, дейди Бахтиёр ҳожи ва Назира ҳожи Тоғаевлар.

Теглар:Бахтиёр Тоғаев Ҳаж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар