...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Сурия билан чегарага танклар жойлаштира бошлади


17:25, 04.09.2018 Олам
 3 629

Чегарада Сурия ҳарбийларининг Идлиб вилоятига ҳужум бошлашига тайёргарлик бошланди.

Туркия ҳарбийлари техникаларни Сурия чегарасига жойлаштиряпти. Бу ҳақда “Hurriyet” газетаси хабар бермоқда.
 
Бугун, 4 сентябрь куни тонгда Килис орқали Элбейли томонга саккизда транспорт воситаси танк ва гаубиц олиб ўтгани таъкидланган.
 
Нашрининг маълум қилишича, хавфсизлик чораси сифатида шундай қилиняпти. М60 танклари ҳам чегарага жойлаштирилган. Сурия ҳарбийларининг Идлиб вилоятига ҳужум бошлаши мумкинлиги сабабли Туркия янги қочоқлар оқими юзага келишини тахмин қиляпти.
 
Шунингдек, Туркия Суриядаги Атме қочоқлар лагерини кенгайтирган ва Идлибдаги ҳарбий тўқнашувлар тўхтатилган 12 та назорат пунктини бетон тўсиқлар ва оловли қуроллар билан мустаҳкамлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Идлиб чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!