...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жозе Моуринью қамоқ жазосига рози бўлди


17:52, 04.09.2018 Спорт
 7 008

Мураббий солиқдан қочиб, даромадини яширганини тан олган.

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи, португалиялик мутахассис Жозе Моуринью Испания солиқ органлари билан келишди ва солиқларни тўламагани учун бир йиллик қамоқ жазосига рози бўлди.
 
Моуринью “Реал” бош мураббийи бўлган вақтда даромадининг бир қисмини испан ҳукуматидан яширган. Маълум бўлишича, мутахассис 2011 йилда 1,6 миллион евро, 2012 йилда 1,7 миллион евро солиқни тўламаган.
 
Мураббий солиқдан қочиб, даромадини яширганини тан олган. Катта эҳтимол билан суд шартли муддат билан чекланади. Испан қонунчилиги айбланувчи қонунбузарликка илк бор қўл урган бўлса шундай чора қўллайди.
 
Маълумот учун, Моуринью 2010-2013 йилларда “Реал”га мураббийлик қилган. У клуб билан Испания чемпионати, миллий кубок ва Испания суперкубогини ютган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жозе Моуринью 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!