Улар учун миллий чемпионатларда охирги имкониятлар берилди.
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуринью тақдири учун ҳал қилувчи омил 6 октябрь куни ўтказиладиган АПЛ доирасидаги “Ньюкасл”га қарши ўйин натижаси бўлади. Агар манкунианликлар бу беллашувда ютқазса, Жозе Моуриньо истеъфога чиқариб юборилади, деб ёзмоқда Mirror.
“Реал” бош мураббийи Хуан Лопетеги ҳам “Реал” шанба куни “Алавес”ни мағлуб этолмаса истеъфога чиқарилиши мумкин.
Жамоа қаторасига учта ўйиндан бери ғалаба қозонолмаяти ва бирорта гол уролмаган. Натижада, клуб директорлари кенгаши аъзолари президент Флорентино Пересдан қатъий ҳатти-ҳаракатларни талаб қилишмоқда.
Перес Лопетегига “Барселона”га қарши ўтказиладиган октябрь ойидаги ўйингача имконият бермоқчи эди. Бироқ, мавсум барбод бўлмаслиги учун, раҳбарият аъзолари Переснинг тезда қарор қабул қилишини истаяптилар.