Фуқаро 2009 йилдан буён қидирилаётган эди.
1990 йил 3 сентябрда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Н.Х.Саипов 2009 йил йўқолган ва шундан бери қидирилаётган эди.
Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳридаги Бош консулхона томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида фуқаро Жамбил вилоятидан топилган.
Дипломатик ваколатхонанинг сўровига биноан Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Н.Саиповнинг қаерда эканлигини аниқлаш имконини берган тезкор-қидирув тадбирини амалга оширган. Фуқаро Н.Саиповга зарур руҳий-психологик кўмак кўрсатилган ҳамда Ўзбекистонга қайтиш сертификати берилган.

Дилмуроджон Раҳимов