...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европанинг иккита супер клуби мураббийларини “қувмоқчи”


20:56, 04.10.2018 Спорт
 5 469

Улар учун миллий чемпионатларда охирги имкониятлар берилди.

“Реал” ва “Манчестер Юнайтед” клублари мураббийлари 6 октабрь куни истеъфога чиқарилиши мумкин.
 
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуринью тақдири учун ҳал қилувчи омил 6 октябрь куни ўтказиладиган АПЛ доирасидаги “Ньюкасл”га қарши ўйин натижаси бўлади. Агар манкунианликлар бу беллашувда ютқазса, Жозе Моуриньо истеъфога чиқариб юборилади, деб ёзмоқда Mirror.
 
“Реал” бош мураббийи Хуан Лопетеги ҳам “Реал” шанба куни “Алавес”ни мағлуб этолмаса истеъфога чиқарилиши мумкин.
 
Жамоа қаторасига учта ўйиндан бери ғалаба қозонолмаяти ва бирорта гол уролмаган. Натижада, клуб директорлари кенгаши аъзолари президент Флорентино Пересдан қатъий ҳатти-ҳаракатларни талаб қилишмоқда.
 
Перес Лопетегига “Барселона”га қарши ўтказиладиган октябрь ойидаги ўйингача имконият бермоқчи эди. Бироқ, мавсум барбод бўлмаслиги учун, раҳбарият аъзолари Переснинг тезда қарор қабул қилишини истаяптилар.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Реал Манчестер Юнайтед Хуан Лопетеги Жозе Моуринью 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!