...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Mirror”: “Моуринью бугунги ўйиндан кейин кетади”


12:58, 06.10.2018 Спорт
 3 218

Унинг ўрнини эгаллаш учун иккита номзод кўрсатилмоқда.

Бугун, 6 октябрь куни бўладиган “Манчестер Юнайтед” - ”Ньюкасл” баҳси Жозе Моуринью учун охирги ўйин бўлади. У мазкур ўйиндаги натижадан қатъи назар жамоани тарк этади. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар бермоқда.
 
Манбада айтилишича, “қизил иблислар” раҳбарияти португалиялик мутахассисга нисбатан ишончини йўқотган ва шу боис ҳафта охирида уни истеъфога чиқармоқчи.
 
Эслатиб ўтамиз, ОАВда Моуриньюнинг ўрнини “Тоттенҳэм” устози Маурисио Почеттино ёки “Реал”нинг собиқ бош мураббийи Зайниддин Зидан эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар бор.
 
Эслатиб ўтамиз, 55 ёшли Моуринью 2016 йил май ойида манкунианликлар билан 3 йиллик шартнома имзолаган эди. Унинг қўл остида жамоа Англия Суперкубоги (2016), Англия Лига кубоги (2017) ва Европа лигаси (2017) каби мусобақаларда бош совринни қўлга киритди.
 
Маълумот учун, МЮ – “Ньюкасл” баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Манчестер Юнайтед Жозе Моуринью Маурисио Почеттино Зайниддин Зидан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!