...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Японияга сўнгги 25 йилдаги энг кучли довул ёпирилди


18:34, 04.09.2018 Олам
 5 383

Довул олиб келган шамолда машиналар ҳам бошқарувни йўқотяпти.

Шу кунларда Японияга сўнгги 20 йилда юз берган энг кучли “Жеби” довули ёпирилди. Мамлакатда юзлаб парвозлар бекор қилинган. Поездлар ҳаракатига ўзгартириш киритилган.
 
Association Press хабар беришича, шаҳарларда кучли ёмғир ёғяпти, шамол тезлиги соатига 160 километрдан 215 километрга етади.
 
Мамлакатда 700 дан ортиқ авиарейс бекор қилинган, Токио ва Хиросима орасидаги тезюрар поезд қатнови ҳам тўхтатилган.
 
Япония Бош вазири Синдзр Абэ жанубдаги оролга амалга оширмоқчи бўлган ташрифини бекор қилган. У табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларини назорат қилмоқчи эди.

Синоптиклар “Жеби” 1993 йилдан бери юз берган энг кучли довул эканини айтишган. Унинг номи эса корейс тили “қалдирғоч” деган маънони билдиради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Япония Жеби довули 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!