...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин хориждаги разведкачиларини “яшириб” қўйди


19:35, 04.09.2018 Олам
 10 639

Россия президенти вазифадаги разведка ходимларига тааллуқли фармонни имзолади.

Россия президенти Владимир Путин Ташқи разведка хизматининг штатга кирмайдиган ходимлари тўғрисидаги маълумотларни давлат сирига айлантириш ҳақидаги фармонни имзолади.
 
Ҳужжатга кўра, эндиликда Россия ташқи разведка органларининг разведка топшириқларини бажаришга жалб қилинган ходимлари маълумотлари давлат сири ҳисобланади.
 
Шунингдек, маълумотлари сир тутиладиган ходимлар мамлакат Мудофаа вазирлиги, Ташқи разведка хизмати ва Федераль хавфсизлик хизмати кадрлари рўйхатига ҳам киритилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин Фармон разведка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!