...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳожилик дастурхон бошида қўр тўкиб ўтириш дегани эмас


16:26, 22.08.2018 Жамият
 8 227

Тўпланган илм ва маърифат зиёсини бошқаларга ҳам улашишдек улуғ ва савобли вазифага лаббай, дегувчи ҳожилар борми?

Айни дамда минглаб мўмин-мусулмонлар қаторида ўзбекистонлик ибодатчилар Ҳаж амалларини бажармоқдалар. Уларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси-муфтий Усмонхон Алимов бошчилик қилмоқда.
 
Хабарингиз бор, кеча, 21 август – Қурбон ҳайити айёми муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига табрик йўллади.
 
“Мана шундай саодатли дамларда ҲАЖ амалларини адо этаётган юртдошларимиз бугунги дориламон кунлар учун шукроналар айтиб, Яратгандан юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик сўраб хайрли дуолар қилмоқдалар. Ишончим комил, бундай улуғ ибодатни адо этиш шарафига муяссар бўлган мўмин-мусулмонларимиз она Ватанимизга қайтгач, шахсий ҳаётда, ижтимоий фаолиятда бошқаларга ибрат ва намуна кўрсатадилар, ёшларни фидойи ва ватанпарвар этиб тарбиялаш, адашган инсонларни тўғри йўлга бошлашдек савоб ишларга муносиб ҳисса қўшадилар”, деган эди Президент ўз табригида.
 
Шавкат Мирзиёевнинг қурбон ҳайити муносабати билан йўллаган байрам табригини Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси-муфтий Усмонхон Алимов ҳожиларга ўқиб эшиттирган. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисиниг ўринбосари, Ҳаж-2018 мавсумининг ишчи гуруҳ раҳбари Нуримон Абулҳасан ушбу байрам табригининг мазмун-моҳиятини ҳожиларга этказди.
 
Хусусан, Нуримон Абулҳасан ҳожилар ўз ибодатларини адо этиб бўлгач, Ватанга қайтганларидан сўнг оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, адашган ёшларни тўғри йўлга бошлаш ҳамда ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда янада фаолроқ бўлишларини, Президент уларга катта ишонч билдираётгани алоҳида таъкидлаган.
 
Ҳожилар бундай юксак эътирофдан ниҳоят даражада таъсирланиб, Маккаи Мукаррамадек ниятлар қабул ва дуолар мустажоб бўладиган масканда Президент Шавкат Мирзиёевга куч-қувват,  мамлакат тинчлиги ва халқимиз ҳаётининг янада фаровон бўлишини сўраб дуолар қилдилар.
 
Халқимизда ҳожиларга нисбатан меҳр-муҳаббат, ҳурмат ўзгача. Уйнинг тўри, давранинг боши уларники. Сўз олганда, уларни диққат билан тинглашга, хайрли амалларидан ўрнак олишга ўрганмиз. Бугун ҳожи деган улуғ мақомни олиш уйда қўр тўкиб ўтириш, дастурхон бошида шунчаки сўз олишдан иборат эмас. Балки жамият ҳаётида бўлаётган воқеа-ҳодисаларда иштирок этиб, ҳал қилувчи куч бўлишдек катта масъулият юкламоқда. Президент улардан айнан шуни кутяпти. Тўпланган илм ва маърифат зиёсини бошқаларга ҳам улашишдек улуғ ва савобли вазифага лаббай, дегувчи ҳожилар борми?

Теглар:Ҳаж Ҳожилар Президент табириги Қурбон ҳайити Нуримон Абулҳасан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар