Самолёт Red Wings авиакомпаниясига тегишли бўлган.
Бугун, 22 август куни Red Wings авиакомпаниясига тегишли Ту-204 самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бунга самолётнинг чап моторининг ёна бошлагани сабаб бўлган.
Самолёт Уфадан Сочига кетаётганда, 200 метр баландликда ёна бошланган. Маълумотга кўра, ҳаво лайнерида 202 нафар йўловчи, шундан 42 нафари бола бўлган. Воқеада ҳеч ким жабрланмаган.
Самолёт ортга қайтганда ўт ўчирувчилар ва фавқулодда қутқарувчилар учиш йўлагида кутиб олганлар. Йўловчилар пуфланадиган траплар билан эвакуция қилинган.
Маълумот учун, ҳозиргача бор йўғи 85 дона Ту-204 самолётлари ишлаб чиқарилган бўлиб, бу Boeing ва Aerobus’га нисбатан кам ҳисобланади.
Red Wings авиакомпанияси Ту-204 рус самолётларининг асосий харидори ҳисобланади. Ҳозирда компания ички йўналишлардан ташқари Украина, Ўзбекистон, Туркия ва Испанияга парвозларни амалга оширади.

Суннатилла Абдуллаев