Бу Ҳаж мавсумида Арафот тоғида чақалоқ дунёга келди.
Зиёратчилар орасида Иорданиялик Муҳаммад Иброҳим исмли инсон аёли билан Арафот тоғида Ҳаж амалларини бажараётган пайтда, ҳомиладор аёлининг дарди келиб қолган.
Бу пайтда улар ердан 70 метр баландликда бўлганлар. Аёлга ўз вақтида ёрдам кўрсатилиб, енг яқин шифохонага олиб борилиши натижасида, чақалоқ соғлом дунёга келган. Болакайга ота-онаси шифохона мудирига миннатдорлик тариқасида Ваддоҳ деб исм қўйишган.
Шуни айтиб ўтиш керакки, бу ҳаж мавсумида Арафот тоғида туғилган илк чақалоқ булди. Ҳаж сафарида фарзандли бўлган илк оила ва аёлдир.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Ҳаж ибодатларини бажариб, ортга қайтиб келдилар.