Ушбу қоидаларни бузган шахслар 2,6 минг АҚШ доллари миқдоридаги жаримага тортилиши маълум қилинган.
Saudi Press Agency (SPA)нинг маълум қилишича, Макка шаҳрига кириш ва чиқиш қаттиқ назоратга олинган. Шаҳарга 12 та назорат пункти орқали кириш йўлга қўйилган.
Макка шаҳрига фақатгина Ҳаж рухсатномасига эга зиёратчилар ва Ҳаж мавсумига ишлашга рухсат берилган шахсларгина киритилади.
Ушбу қоидаларни бузган шахслар 2,6 минг АҚШ доллари миқдоридаги жаримага тортилиши маълум қилинган.
Маълумот ўрнида, 2017 йилда Ҳаж қилиш учун 2,35 миллион зиёратчи Макка шаҳрига келган бўлиб, шундан 1,75 миллион нафарини хорижликлар ташкил этган.