Макка шаҳри маъмурияти доимий равишда Масжидул Ҳарамни кенгайтириб боради
Маълум қилинишича, масжиднинг қайта қуриш ишлари давом эттирилаётган қисмида автокран ағдарилиб кетган, автокран қурилиш майдонининг ўзига қулаган.
Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, мазкур воқеадан ҳеч ким жабрланмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 11 сентябр куни Макка шаҳрида кран қулаши оқибатида 111 нафар зиёратчи қурбон бўлган ва 240 дан ортиқ зиёратчи жабрланган эди.