Агар бу қонун лойиҳаси қабул қилинса, жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб кучга киради.
Қонун лойиҳасига кўра, давлат хизматларига жавобгар алоҳида ваколатли ташкилот Давлат хизматлари Миллий агентлиги ишга тушади. Ташкилотни Ўзбекистон Президенти шакллантириб, вазифалари ва фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
Агентлик давлат хизматларини ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан бирга давлат хизматида ягона давлат кадрлари сиёсатини олиб боради.
Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Президенти ва Олий Мажлис қошида ташкил этиладиган Давлат хизматлари Кенгашига ҳисобот беради.
Агар ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинса, жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб кучга киради.