21 май куни республикада қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди.
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +15...+17, кундузи +25...+27 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, булутли ҳаво кузатилади.
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +13...+18, кундузи +23...+28 даража бўлади. Андижон вилоятида ёмғир ёғиши кутилади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +25...+30 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ҳаво булутли бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +30...+35 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +26...+31 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ҳаво булутли бўлади.